Ниҳоят! Путин Байденни ғалаба билан табриклади

Ниҳоят! Путин Байденни ғалаба билан табриклади

Россия Президенти Владимир Путин демократ Жо Байденни АҚШ президентлиги учун сайловдаги ғалабаси билан табриклади.

Путин ўз телеграммасида Жо Байденга ҳар томонлама муваффақият тилаб, глобал хавфсизлик ва барқарорлик учун алоҳида масъулиятга эга Россия ва АҚШ, турлича қарашларидан қатъи назар, ҳозир дунё дуч келаётган кўплаб муаммоларга реал ечимлар топа олишига ишонч билдирган.

Путиннинг фикрича, шу жиҳатдан Россия-АҚШ ҳамкорлиги ҳар икки мамлакат ва халқаро ҳамжамият манфаатларига мос келади. 

«Ўз навбатида, сиз билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларига тайёрлигимни билдираман», — дейилади Россия президентининг табригида.

Байден сайловчиларнинг ғалаба учун етарли 270 та минимум овозидан 306 тасини олган.

Эслатиб ўтамиз, Жо Байден ўз ғалабасини 7 ноябрда эълон қилганидан сўнг 50 дан зиёд хорижий давлатлар раҳбарларидан табрик олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!