Ниҳоят, «Пастдарғом йиртқичи» қўлга тушди (фото)

Ниҳоят, «Пастдарғом йиртқичи» қўлга тушди (фото)

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани марказига яқин жойлашган Кичик Найман маҳалласидаги фуқароларнинг ҳовлисидаги қўйлар бўғизланган ҳолда топилгани ва бу қандай йиртқич томонидан амалга оширилгани номаълумлигича қолаётгани, аҳоли эса қўрқувда яшаётгани ҳақида мақола чоп этгандик.

Ушбу мақола юзасидан «Xabar.uz» таҳририятига Пастдарғом тумани ҳокими Б.Садуллаев номидан жавоб хати келди.

Унда тумандаги Кичик Найманча маҳалласи ҳудудида тунда фуқароларга тегишли бўлган қўйлар номаълум йиртқич томонидан бўғизлаб кетилаётгани расман тасдиқланганди.

Шунингдек, ёввойи йиртқич билан курашишни кучайтириш мақсадида туман Давлат санитария эпидемиология назорати марказига ўн тўққиз миллион сўм, туман ветеринария бўлимига ўн миллион сўм дори воситаларини олиш учун туман ҳокимлиги томонидан маблағ ажратиб берилгани айтилганди.

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 9 ноябрь куни «Xabar.uz»га тақдим қилинган фото-хабарга кўра, ўша йиртқич, ниҳоят ушланган. Маълум қилинишича, аҳоли қўйларини бўғизланган йиртқич чиябўри бўлиб чиқди. У маҳаллий овчилар томонидан йўқ қилинган.

Хўш, йиртқич ёлғиз ўзи ҳужум қилганмиди ёки унинг шериклари ҳам бормиди? Хавф тўлиқ бартараф этилдими? Бу ҳақда батафсил «Xabar.uz»да яна маълумот берамиз.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!