“Ниҳол” мукофоти совриндорлари ҳокимликларга ижодий маслаҳатчи этиб бириктирилди

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари ҳокимликларга ижодий маслаҳатчи этиб бириктирилди

“Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (923-сон, 21.11.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Андижон вилоятида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига жалб қилиш орқали бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш тизими (http://lex.uz/docs/4489925) республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг жорий этилади.

“Ўзбекистон халқ артисти”, “Ўзбекистон халқ рассоми” каби бир қатор фахрий унвонларга эга бўлган санъаткорлар, ижодкорлар ва маданият ходимлари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари ҳокимликларга маданият ва санъат масалалари бўйича ижодий маслаҳатчи сифатида жамоатчилик асосида бириктирилди.

Мазкур ижодий маслаҳатчиларнинг асосий вазифаси тегишли ҳудуддаги ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш юзасидан ҳокимликларга методик, ижодий ва ташкилий жиҳатдан ёрдам беришдан иборат.

Шунингдек, қарорга кўра 2019 йил якунига қадар ҳар бир туман ва шаҳар марказий маданият марказида жамоатчилик шаклида биттадан театр жамоаси, вокал чолғу ансамбли, ашула ва рақс ансамбли ҳамда намунавий болалар ансамбли ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!