Нигерияда ёнғин: Мактаб ўқувчилари ёниб кетди

Нигерияда ёнғин: Мактаб ўқувчилари ёниб кетди

Нигерия пойтахти Ниамейдаги бошланғич мактаблардан бирида келиб чиққан ёнғинда ўқувчилар ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Ўт ўчириш хизмати раҳбари Сиди Муҳаммаднинг маълум қилишича, пойтахтнинг Пайз-Бас маҳалласида жойлашган мактабда юз берган ёнғинда камида 20 нафар ўқувчи ташқарига чиқа олмай ҳалок бўлган. Улар 7-13 ёшли болалар эди.

Мазкур мактабда икки мингга яқин бола таҳсил олади. Ёнғин дарс пайтида бошланган ва шамолнинг таъсирида қисқа фурсатда кучайиб кетган.

Ёнғин айнан нимадан келиб чиққани ҳозирча маълум эмас. Ушбу ҳодиса мактабга туташ қилиб қурилган қўшимча синфхоналар қанчалик хавфли бўлиши мумкинлигини кўрсатди: Нигерда кўпинча бундай синфхоналар қамишдан барпо этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!