Нигерияда вабо 55 кишининг умрига зомин бўлди

Нигерияда вабо 55 кишининг умрига зомин бўлди

Нигериянинг жанубидаги Маради провинциясида вабо эпидемиясининг кенг тарқалгани қайд этилган, қурбонлар сони 55 кишига етган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

БМТнинг Инсонпарварлик масалаларини мувофиқлаштириш бошқармаси баёнотига кўра, 2018 йилнинг 5 июлидан 10 сентябригача бўлган даврда 2752 та вабо билан касалланиш ҳолати қайд этилган, уларнинг 55 таси ўлим билан тугаган.

Таъкидланишича, беморларнинг 55 фоизини аёллар ташкил қилади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!