Нигерияда ўғирланган болалар ҳали ҳам қайтарилмади

Нигерияда ўғирланган болалар ҳали ҳам қайтарилмади

Баптист жамоасининг ўнлаб аъзолари Нигериянинг Дамиши шаҳрида шу ҳафта бошида мактабдан ўғирлаб кетилган 120 нафар ўқувчиларининг оилаларига таскин бериш ва қўллаб-қувватлаш учун тўпландилар.

Бир гуруҳ қуролли шахслар душанба куни Кадуна штатидаги баптистлар ўрта мактабига бостириб кириб ўқувчиларни ўғирлаб кетишган.

Икки нафар мактаб қоровули уларга тўсқинлик қилиш жараёнида ҳалок бўлган.

Бундай мудҳиш ҳолат Кадуна штатида ярим йил ичида тўртинчи марта содир этилди.

Бу йил Нигерия бўйлаб етти марта ўқувчиларни ўғирлаш бўйича жиноят содир бўлди.

Ўғирлашлар товон пули талаб қиладиган қуролли гуруҳлар томонидан амалга оширилади.

"Ҳукумат хавфсизлик масалаларини уйғотиши ва жиддий кураш олиб бориши керак", деди фуқаролардан бири.

Мактаб ўқувчиларини ўғирлаб кетиш Нигериянинг шимолида кенг тарқалган бўлиб, декабрдан бошлаб деярли 1000 нафар ўқувчи мактабдан ўғирлаб кетилган.

Кўпгина ўқув масканлари расмийлар уларни ҳимоя қила олмасликларидан ташвишга тушиб ёпилишга мажбур бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!