Нигерияда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номига қудуқ қазилди

Нигерияда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номига қудуқ қазилди

Африка қитъасининг Нигерия давлатида янги қазилган қудуққа ўзбекистонлик машҳур уламо шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номи берилди.

Бу ҳақда «Islom.uz» портали хабар бермоқда. Ҳозирда аҳоли ушбу қудуқ сувидан фойдаланмоқда.

Аҳолисининг 90 фоизи мусулмонлардан иборат бўлган Нигерия давлати, Африканинг жануби-ғарбий қисмида, Саҳрои Кабир минтақасида жойлашган. Узоқ йиллардан буён мамлакат халқининг катта қисми сувсизликдан азият чекиб келади.

Ушбу хайрли иш ташаббусчилари Москвада фаолият юритадиган «Исламньюс» ташкилоти вакиллари экани алоҳида таъкидланади хабарда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!