Нигерия Тунисни мағлуб этиб, Африка Миллатлар Кубогининг бронза медалини қўлга киритди

Нигерия Тунисни мағлуб этиб, Африка Миллатлар Кубогининг бронза медалини қўлга киритди

17 июль, чоршанба куни футбол бўйича Африка Миллатлар Кубогининг 3-ўрни учун кечган баҳсда Нигерия терма жамоаси Тунис термасига қарши майдонга тушди.

Беллашувдаги ягона гол 3-дақиқада нигериялик ҳужумчи Одион Игало томонидан киритилди.

Шу тариқа Нигерия Тунисни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, финал баҳси 19 июль куни бўлиб ўтади. Унда Сенегал терма жамоаси Жазоир термаси билан мусобақа ғолиблиги учун курашади.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!