Нигерия жанубидаги йўл-транспорт ҳодисаси туфайли 16 киши ҳалок бўлди

Нигерия жанубидаги йўл-транспорт ҳодисаси туфайли 16 киши ҳалок бўлди

Нигерия жанубидаги Лагос штатида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Алар-Эпе трассасида йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

– ЙТҲ натижасида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб одамлар жароҳатланди, – деди Нигерия федерал йўл ҳаракати хавфсизлиги корпусининг Лагос штатидаги вакили Олусегун Огунгбемиде.

Ҳозирда ярадорларнинг аҳволи жуда оғир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бахтсиз ҳодисага юк машинаси ҳайдовчисининг тезликни ошириши сабаб бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!