Нигерия: «Бугун тушдан кейин 16 жасадни кўмдик»

Нигерия: «Бугун тушдан кейин 16 жасадни кўмдик»

 

 

 

 

Нигериянинг шимоли-ғарбий қисмидаги қишлоқлардан бирига қилинган қуролли ҳужумда камида 16 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Франц Пресс агентлиги.

Хабарга кўра, қуролланган одамлар Сокото штатида жойлашган Тара қишлоғига ҳужум қилишган.

«Бугун тушдан кейин 16 жасадни кўмдик. Яна тўққиз киши жиддий жароҳат олишди», — дейди агентлик билан суҳбатда маҳаллий аҳоли вакили.

Маҳаллий амалдорнинг қўшимча қилишича, қуролланган одамлар қўшни Замфара штатидан келган. Унга кўра, улар юз сигирни куч билан эгаллаб олишган. 4 март куни қароқчилар Замфара штатидаги қишлоқлардан камида 60 кишини ўғирлашгани хақида хабар тарқалган эди.

т


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!