Нидерландиянинг собиқ бош вазири ҳаётдан кўз юмди

Нидерландиянинг собиқ бош вазири ҳаётдан кўз юмди

Нидерландиянинг собиқ бош вазири Вим Кок 80 ёшида вафот этди. Кок бош вазир лавозимини 1994 йилдан 2002 йилгача эгаллаган. Маълум қилинишича, Кокнинг ўлимига юрагидаги муаммо сабаб бўлган. 

Вим Кок Амстердамдаги шифохоналардан бирида оиласи қуршовида ҳаётдан кўз юмган. Кок, шунингдек, 1989 йилдан 1994 йилгача Нидерландия молия вазири лавозимини эгаллаган. 

Кок бош вазир бўлган даврда эвтаназия ва бир жинс вакилларининг никоҳига рухсат  берувчи қонун лойиҳалари қабул қилинган. 

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!