Нидерландияда расман сув танқислиги эълон қилинди
Бу ҳақда NL Times хабар берди.
Қурғоқчилик ва дарёларда сув сатҳи пасайиб кетгани сабабли расмийлар хавф даражасини оширди.
Ичимлик суви ҳозирча мавжуд, бироқ аҳолидан уни тежаб сарфлаш сўралмоқда.
Чекловлар биринчи навбатда кемачилик, саноат ва қишлоқ хўжалигига таъсир қилиши мумкин. Айрим ҳудудларда деҳқонларга далаларни дарё ва каналлардан суғориш тақиқлаб қўйилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
