Неймарга АПЛдан харидор топилди

Неймарга АПЛдан харидор топилди

"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши мумкин. Парижликлар раҳбарияти фойдали таклиф тушган тақдирда бразилиялик юлдуз билан хайрлашишга тайёр.

Mirror нашрининг хабар беришича, футболчига Англия Премьер-лигасидан даъвогар бор. "Челси" 30 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Кўклар" яқин орада Неймарнинг трансферини муҳокама қилишга тайёр.

Бразилиялик футболчи 2017 йилнинг ёзида "Барселона"дан "ПСЖ"га кўчиб ўтган эди. Унинг трансфери парижликларга 222 миллион еврога тушди.

Неймарнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган ва унинг бозор нархи 90 миллион еврога баҳоланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!