Неймар ва «ПСЖ» ўртасидаги шартнома 2027 йилгача узайтирилди

Неймар ва «ПСЖ» ўртасидаги шартнома 2027 йилгача узайтирилди

1 июль санаси кириб келиши билан ҳужумчи Неймар ва «Пари Сен-Жермен» ўртасидаги шартнома автоматик равишда 2027 йилгача узайтирилди.

"L’Equipe" нашри хабар тарқатишича, бразилиялик футболчи фаолиятидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Аввалроқ «ПСЖ» Неймарни сотиб юборишни ўйлаётгани ҳақида хабар тарқалганди. 30 ёшли футболчи ўтган мавсумда 28та ўйинда иштирок этиб, 13 гол ва 8 ассист муаллифига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!