Неймар самарадорликда Мессини ҳам ортда қолмоқда

Неймар самарадорликда Мессини ҳам ортда қолмоқда

Неймар жорий мавсумда "ПСЖ"да ҳар бир ўйинда камида 1 та голда қатнашди.

Бразилия терма жамоасининг 30 ёшли ҳужумчиси Лига 1 20-туридан ўрин олган "Реймс"га қарши ўйинда (1:1) ҳисобни очди.

Ҳозирда Неймар барча мусобақаларда парижликлар сафида 25 та ўйинда “гол+пас” тизими бўйича 32 (17+15) очкога эга.

Лига 1да Неймар 12 та гол урди ва "ПСЖ"даги жамоадоши Килиан Мбаппедан битта камроқ гол уриб, тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда.

Бразилиялик футболчи 10 тадан голли узатма билан Лионель Месси билан тенглашиб, голли узатмалар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бироқ, Неймар гол+пас бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди - 22 очко, Мессида эса 18 та самарали ҳаракат бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!