Nexia-2 йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборди- Сурхондарё

Nexia-2 йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини уриб юборди- Сурхондарё

 

 

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида 24 февраль, чоршанба куни соат 13:30 ларда 29 ёшли фуқаро бошқарувида бўлган Nexia-2 автомобили йўлни кесиб ўтаётган ўқувчини уриб юбориб, ЙТҲ содир этди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

 

 

Маълум қилинишича, кўнгилсиз ҳодиса «Гулчечак» маҳалласидан ўтувчи 4Н-1589 автомобиль йўлининг 11-километрида содир бўлган.

«Шўрчи туманига кетаётганимда бир ёш бола йўлимга чиқиб қолди. Сигнал ва тормозни босиб, чап тарафга бурдим. Шунда ҳам қиз югуришдан тўхтамади, машинанинг ўнг тарафи билан уни уриб юбордим. Ўзим биринчи ёрдамни кўрсатиб, шифохонага олиб бордим», — дейди ҳайдовчи.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган туманнинг 59-сонли мактаби ўқувчиси бўлган. 8 ёшли қиз турли жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. ЙТҲ содир бўлган ҳудудга вилоят ИИБ, ЙҲХБ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ ташриф буюрган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!