New York Times газетаси «қора» сўзини бош ҳарф билан ёзишга қарор қилди

New York Times газетаси «қора» сўзини бош ҳарф билан ёзишга қарор қилди

The New York Times газетаси қора танлиларга ҳурмат сифатида ўз мақолаларида black («қора»)  сўзини бош ҳарфда ёзишга қарор қилди

Қайд этилишича, «АҚШ ва бошқа жойлардаги келиб чиқиши африкалик бўлганларга нисбатан  «қора» сўзи ишлатилганида бу сўз фақат бош ҳарф билан ёзилади».

Нашрнинг ижрочи муҳаррири Дин Бакенинг сўзларига кўра, бу қарор қабул қилинишига АҚШдаги ирқчиликка қарши норозиликлар билан боғлиқ вазият сабаб бўлган. Юздан ортиқ журналистлар ўзаро келишган ҳолда «қора» сўзини афроамерикаликларга нисбатан бош ҳарфда ёзишга қарор қилган.

Аввалроқ Associated Press агентлиги ана шундай ташаббус билан чиққанди.

Май охирларидан буён АҚШда афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлими ортидан оммавий норозиликлар бўлиб ўтмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!