Нетаньяхунинг АҚШга ташрифи кейинроққа қолдирилди

Нетаньяхунинг АҚШга ташрифи кейинроққа қолдирилди

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху АҚШга ташрифини июль ойининг охиригача қолдирди.

Бу ҳақда Бош вазир девони эълон қилди.

Кечиктириш Исроил Бош вазири иштирок этиши режалаштирилган сенатор Линдси Грэмни хотирлаш маросими ой охирига қолдирилиши билан боғлиқ.

Аввалроқ Нетаньяху 18 июль куни АҚШга ташриф буюришни режалаштиргани ҳақида хабар берилган эди. Ташрифи давомида у АҚШ президенти Дональд Трамп билан ҳам учрашишни режалаштирган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар