Нетаньяҳу: «Камида олтита араб давлати билан яқин алоқаларимиз бор»

Нетаньяҳу: «Камида олтита араб давлати билан яқин алоқаларимиз бор»

БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган EXPO 2020 халқаро кўргазмасида Исроил ҳам қатнашади. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

Унинг фикрига кўра, Исроилнинг мазкур кўргазмада иштирок этиши унинг араб давлатлари билан алоқалари яхшиланиб бораётганининг бир белгисидир. Шунингдек, бош вазир Исроил камида олтита араб давлати билан яқин алоқада эканини таъкидлади.

Дубайдаги халқаро кўргазма 2020 йилнинг 20 октябрида бошланади ва 2021 йилнинг 10 апрелига қадар давом этади. Унда Исроилнинг соғлиқни сақлаш, ахборот ва сув технологиялари соҳаларида фаолият кўрсатадиган компаниялари қатнашиши режалаштирилган.

Исроил ва БАА ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилмаган бўлса-да, муносабатлар илиқлашиб бораётганини айтиш мумкин. Охирги вақтларда исроилликлар БААда ўтказилаётган спорт мусобақалари ва халқаро анжуманларда иштирок этиб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!