Нетаньяҳу: «Чуқур илдиз отамиз ва душманларимизни яксон этамиз»

Нетаньяҳу: «Чуқур илдиз отамиз ва душманларимизни яксон этамиз»

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Фаластин ерларида яҳудийлар учун турар жой қурилишини жадаллаштиришга ваъда берди.

У: «Биз турар жой қуришда давом этамиз. Чуқур илдиз отамиз ва душманларимизни яксон этамиз», деган.

Ғарбий соҳилда 1967 йилдан буён ноқонуний тарзда қурилган Исроил турар жой пунктлари сони 250 тага етиб, у ерларда 400 минг яҳудий аҳоли истиқомат қилади.

Айни пайтда Исроил Ғарбий соҳилда ноқонуний равишда яҳудийлар учун 14 та турар жой биноларини қуришни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!