Непалдаги тошқинлардан етган зарар 2,56 миллиард долларга баҳоланди
Непалда 26 август куни юз берган ҳалокатли тошқинлар оқибатида уй-жойлар, мол-мулк ва инфратузилмага етган зарар камида 387,5 миллиард Непал рупияси, яъни 2,56 миллиард долларни ташкил этган. Бу ҳақда мамлакат Табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш миллий бошқармаси раҳбари Дхарма Раж Упрети Reuters’га маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, офатдан кейинги дастлабки тўрт ойда йўлларни тиклаш, вақтинчалик бошпаналар қуриш, ичимлик суви таъминотини йўлга қўйиш ва электр тармоқларини қайта тиклаш учун тахминан 52