Непалда умуммиллий мотам эълон қилинди: тошқин қурбонлари сони 1 300 нафардан ошди

Непалда умуммиллий мотам эълон қилинди: тошқин қурбонлари сони 1 300 нафардан ошди

Непалда 26 август куни юз берган ҳалокатли тошқин қурбонлари хотирасига бағишлаб умуммиллий мотам куни эълон қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, Непал ва Тибетда офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1 300 нафардан ошган, қарийб 5 минг киши бедарак ҳисобланмоқда.

Айни пайтда қутқарув ишларининг асосий қисми 12 та гидроэлектр станцияси ҳудудида олиб борилмоқда. Бу объектларда тахминан 900 нафар ишчи бедарак, яна қарийб 500 киши туннелларда қолиб кетган бўлиши мумкин.

Дам олиш кунлари қутқарувчилар туннеллардан уч нафар ишчини тирик олиб чиқишга муваффақ бўлган. Бу эса бошқа бедаракларни ҳам тирик топиш умидини оширган.

Қидирув-қутқарув ишларида Непал ҳарбийлари билан бирга Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея ва АҚШ мутахассислари ҳам иштирок этмоқда. Қидирув ишлари ерда, ҳаводан ва туннеллар ичида бир вақтнинг ўзида олиб бориляпти.

Халқаро туннеллар ва ерости иншоотлари ассоциацияси президенти Арнольд Дикс бу ҳолатни мисли кўрилмаган қутқарув операцияси деб атаган. Унинг сўзларига кўра, бир вақтнинг ўзида турли объектларда бир нечта мураккаб операциялар ўтказиÐ