Немис олимлари ҳантавируснинг одамдан одамга юқишини аниқлади

A A A
Немис олимлари ҳантавируснинг одамдан одамга юқишини аниқлади

Берлин шаҳридаги Шарите университети касалхонасининг тадқиқотчи гуруҳи Германияда Сеул ҳантавирусини одамдан одамга юқишини аниқлади дея  хабар берди «РИА Новости».

Маълум бўлишича, Шарите тадқиқотчилари Фридрих Лоэффлер институтидаги ҳамкасблари билан биргаликда вирусни ёш бемор ва унинг уй ичидаги каламушидан топишган.

“Вирус ўзининг асл келиб чиқишини Осиёдан олади ва Европага кемаларда ёввойи каламушлар олиб келган бўлиши мумкин. Аммо илгари Германияда бундай ҳолат кузатилмаган", - дейди тадқиқот муаллифларидан бири, профессор Ёрг Хофманн.

Вирусга чалинган беморда ўткир буйрак етишмовчилиги аломатлари пайдо бўлгандан сўнг у бир неча кун давомида реанимация бўлимида ётган.

Серологик тест беморда ҳантавирус инфекциясининг борлигини тасдиқлади. Бироқ ҳантавируснинг қайси эканлиги номаълум. Махсус молекуляр диагностика техникаси туфайли тадқиқотчилар бемор ва унинг каламушида Сеул вируси борлигини тасдиқлади.

“Қўзғатувчининг уй ичидаги каламушдан топилганлиги вирусни ушбу ҳайвонларнинг савдоси орқали деярли бутун дунёга экспорт қилиш мумкин, деган маънони англатади", деб ҳисоблашмоқда тадқиқотчилар. Шу муносабат билан, улар каламушларни сақлайдиганларга эҳтиёт бўлишни маслаҳат беришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!