Немис ҳарбийлари ҳам Афғонистонни тарк этади, агар...

Немис ҳарбийлари ҳам Афғонистонни тарк этади, агар...

АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этса, Германия ҳарбийлари ҳам у ердан олиб чиқилади. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.

Бундесвер хориждаги операцияларда ҳеч қачон якка ўзни қатнашмайди, фақатгина альянслар ва коалициялар таркибида иштирок этади , деди вазир Die Zeit газетасига берган интервьюсида.

Фон дер Ляйеннинг қайд этишича, Германиянинг Италия ва Буюк Британия сингари иттифоқдошлари ҳам ана шу тамойилга амал қилади.

АҚШ Афғонистондаги 14 минглик қўшиннинг бир қисмини олиб чиқмоқчи. Бу мамлакатда Германиянинг қарийб 1300 нафар ҳарбийси бор, улар афғон ҳарбийлари учун машғулотлар ўтиб беради.

Урсула фон дер Ляйен АҚШни қўшинларини олиб чиқмасликка чақирди. Унинг фикрича, афғон ҳукумати мамлакатда хавфсизликни таъминлашга қодир эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!