"Нексия" Чирчиқ дарёсига тушиб кетди (ВИДЕО)

"Нексия" Чирчиқ дарёсига тушиб кетди (ВИДЕО)

Жорий йилнинг 4 июль куни ижтимоий тармоқда “Чирчиқда “Нексия” дарёда оқиб кетибди” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди.

Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 18:20 ларда, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 32 километрида ҳайдовчи 2001 й.т. И.М. “Нексия” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб ҳайдовчи Х.Дж. бошқарувида бўлган “Зил” русумли юк автомашинасининг ён томонига урилган ва ушбу ҳудуд атрофидан ўтган Чирчиқ дарёсига тушиб кетган. Дарёга тушиш вақтида ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолишга улгурган.

Ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. “Нексия” русумли транспорт воситаси дарёдан чиқариб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!