"Нега президентдан ун ва сариёғ сўрадингиз?": Туркманистонда Бердимуҳамедовга хат ёзган аёллар Миллий хавфсизликка чақирилди

"Нега президентдан ун ва сариёғ сўрадингиз?": Туркманистонда Бердимуҳамедовга хат ёзган аёллар Миллий хавфсизликка чақирилди

Туркманистоннинг тўрт фуқароси икки ҳафта давомида ҳар куни мамлакат махсус хизматлари томонидан сўроқ қилиниш учун чақирилади: улар илгари президент Гурбангули Бердимуҳаммедовга мактуб ёзиб, ун ва сариёғ етишмаслигидан шикоят қилишган.

"Aзатлик" мухбири хабар беришича, 50 ёш атрофидаги тўрт нафар аёл Туркманистон президентига хат ёзишга мажбур бўлган: унда улар мамлакатда озиқ-овқат етишмаслиги ва ишсизлик ҳақида гапириб, Бердимуҳаммедовдан бу муаммоларни ҳал қилишни сўраган.

Aммо бу мактуб давлат раҳбарига етиб бормади, лекин у Миллий хавфсизлик вазирлигининг маҳаллий маъмурияти қўлига тушди, деб хабар беради "Aзатлик" радиоси. Энди охирги икки ҳафта мобайнида разведка ходимлари ҳар куни аёлларни сўроқ қилишди. Бўлим аёлларга худди шу саволни берган: "Нега президентдан ун ва сариёғ сўрадингиз?"

Нашрнинг қайд этишича, Туркманистон расмийлари мамлакатда озиқ-овқат инқирози мавжудлигини тан олмайдилар ва буни "кичик муаммо" деб ҳисоблайдилар. Aввалроқ, мамлакатда иқтисодий инқироз фонида озиқ-овқат рациони жорий этилгани, улар давлат дўконлари тизими орқали субсидияланган нархларда тақсимлангани ҳақида хабар берилганди. Буларга товуқ оёқлари, ўсимлик ёғи, шакар ва тухум киради. Бироқ, бир неча ой ўтгач, озиқ-овқат рациони сотувга қўйилмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!