Нега мусулмонлар эмланишдан хавфсираяпти?

Нега мусулмонлар эмланишдан хавфсираяпти?

Вакцина атрофидаги гумон ва назариялар

Коронавирус касаллиги келиб чиқиши ва унга қарши ишлаб чиқарилаётган вакцина ҳақида одамлар томонидан ҳар хил фикрлар билдирилмоқда. Айрим қарашлар туфайли одамлар эмланиш фикридан қайтмоқда. Бу қанчалик тўғри?

Шайх Муҳаммад Тоҳир ал-Қодрийнинг сўзларига кўра, айтилаётган асоссиз назариялар Ислом қонун-қоидаларига тўғри келмайди. Чунки инсон ҳаётини сақлаб қолиш бу ибодатдир. Мусулмонлар ижтимоий тармоқлардаги фитнага олиб борувчи ғоя ва вакцина ҳақидаги гумонлардан эҳтиёт бўлишлари лозим. Одамлар ҳаётини сақлаб қолиш бу ибодатдир. Пандемия бошлангандан буён мусулмонлар бутун дунёда жонкуярлик ва жасурлик кўрсатишда ўрнак бўлиб келишмоқда. Тиббиёт ходимларидан ташқари, сахий мусулмонлар ва хайрия жамоалари пандемия сабаб ночор қолганларга саноқсиз беғараз ёрдам кўрсатишди. Энди бўлса, мусулмонлар эмланиш борасида ҳам шундек жасурликни намоён қилишлари лозим, негаки бошқаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш бу ибодат.   

Шайх Муҳаммад Тоҳир ал-Қодрий ким?

Шайх Муҳаммад Тоҳир ал-Қодрий Канадада истиқомат қилувчи, асли покистонлик олим. 1951 йил 19 февралда таваллуд топган. Панжоб университетининг конституциявий ҳуқуқ факультетида профессор лавозимида ишлаган. 8000 га яқин диний мавзудаги ва радикализмга қарши бўлган лекцияларни тайёрлаган. Минҳаж ул-Қуръон, Қуръон ўргатиш халқаро маркази асосчиси. 

Муаммо нимада?

Ижтимоий тармоқларда вакцина ҳақида ҳар хил гумонга асосланган ғоялар пайдо бўлган. Мисол учун кимдирлар вакцина таркибида алкоголь, чўчқа унсури ёки Исломда тақиқланган моддалар бор деб таъкидламоқда. Бошқалар эса вакцина мияга салбий таъсир кўрсатиши ёки мусулмонларни худосизларга бўйсундириб қўйиши мумкин, деган ғояларни ҳам билдиришмоқда. 

Шайх Муҳаммад Тоҳир ал-Қодрий маслаҳати

Шайх Муҳаммад Тоҳир ал-Қодрий бу ҳақда шундай деган: “Нима ҳам дейишим мумкин? Буларнинг барчаси асоссиз даъволар. Иситмангиз чиққанда аспирин, парацетамол ёки бошқа дориларни қабул қилганингизда ножўя таъсир бўлгандек бу ҳам тиббиётга доир мавзулар. Даволаниш ва шифо топишга умид қилиш бу Ислом ибодатларидандир. Қуръон ва ҳадисга кўра биз динимизда илмий асосларга, тажриба ва изланиш натижаларига суянамиз, сафсаталарга эмас”.

Фирдавс Баҳодиров

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!