Нега мусулмонлар бошига мусибатлар келади?

Нега мусулмонлар бошига мусибатлар келади?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматлари бошига келадиган мусибатлар, фитналар, қиёматнинг катта-кичик аломат-белгилари ҳақида хабар бериб кетган эканлар.

Аллоҳ таъоло ўтган  умматларга фитна ва мусибатларни адли билан бало қилиб юборган, Пайғамбаримиз умматларига эса фазли ва марҳамати билан гуноҳларига каффорат бўлиши учун юбораркан.

Абу Довуд Абу Мусо ал-Ашъарийдан ривоят қилган ҳадисда: "Бу менинг умматим Аллоҳ ўз раҳматига олган умматдир.Уларга охиратда азоб йўқ,уларнинг азоби бу дунёдаги фитналар, зилзилалар ва қирғинлардир" - деб марҳамат қилганлар.

Мулла Али ал-Қорий: "Ўтган умматларга Оллоҳ таоло адли билан ҳукм қилиб,уларнинг қилган қилмиш-гуноҳлари сабаб азоб юбориб ҳалок қилган. Уммати Муҳаммадга эса адли билан эмас, фазли-раҳмати ила ҳукм қилиб, фитна, зилзила, мусибатларни бу дунёда гуноҳларига каффорат бўлиши учун юборади.

Сўнгги асрларда  мусулмонлар бошидан турли қийинчилик, мусибатлар аримай қолди. Буларда ҳам биз кўра олмаган, билмаган Аллоҳнинг ҳикматлари бор экен. Зеро, аксар  ширин лаззатли нарсалар фойдали, аччиқ, ёқимсиз нарсалар эса  зарарли дегани эмас...


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!