Нега балиқлар музламайди?

Нега балиқлар музламайди?

Балиқ – совуқ қонли мавжудот ҳисобланади. Яъни балиқнинг тана ҳарорати атроф-муҳит ҳарорати билан бир хил бўлади.

Тинч океанининг Жанубий қутбга яқин жойидаги Макмердо бўғозидаги сув ҳарорати баъзан -2 °C  даражагача тушади. Шунга қарамай балиқлар бир парча музга айланиб қолишмайди. Уларнинг танаси махсус оқсиллар – гликопротеинларни ишлаб чиқара бошлайди. Балиқ танасидан чиққан бу оқсил атрофидаги сувнинг музлашига йўл қўймайди. Гликопротеинлар суюқлик музлаш жараёнини тўхтатади. Музлашга халақит беришда оддий туздан 200-300 маротаба кучлироқ. Шунингдек, бу модда антифриздан ҳам самаралироқ. 

Эҳтимол, “Volkswagen” консернининг нима учун антифриз олишнинг табиий йўлини қидиришга йўналтирилган тадқиқотларни молиялаштирганини ана шу ҳолат билан ҳам изоҳлаш мумкиндир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!