Нефть-газ корпорацияси рекорд даромадга эга бўлди

Нефть-газ корпорацияси рекорд даромадга эга бўлди

2022 йил якунига кўра, “Shell” Британия-Нидерландия қўшма корхонаси 36 миллиард евродан зиёдроқ пул топди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баробар кўп бўлиб, компания тарихидаги энг юқори натижа ҳисобланади, деб хабар берди “BBC”.

Нефть-газ гиганти даромадининг ошиши ёқилғи нархи кўтарилиб кетишига сабаб бўлди. Украинада махсус ҳарбий операция бошлангач, “Brent” маркасидаги нефть нархи бир баррель учун қарийб 128 долларга етди. Тўғри, кейинроқ 83 долларгача пасайди, аммо август ойида Европада газ нархи рекорд даражага чиқиб, бир мегаватт-соат учун 340 еврони ташкил этди. Компания ва рақобатчиларнинг юқори даромади Буюк Британия ҳукуматини ўтган йил Шимолий денгиз қувури операторлари учун алоҳида турдаги солиқ жорий этишга мажбур қилди.

“Reuters” маълумотига кўра, “Shell” 2022 йил учун 2 миллиард евродан ортиқ солиқ тўлаши мумкин. Дарвоқе, энергия инқирози даврида Норвегиянинг нефть ва газ сотишдан тушган даромади 200 фоиз ошди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!