Назм ва наво кечаси

Назм ва наво кечаси
Пойтахтимиздаги Туркистон саройида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишлаб концерт дастури бўлиб ўтди.
Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон давлат филармонияси бадиий жамоаларининг устоз санъаткорлари ҳамда ёш ижрочилари иштирокидаги мусиқий дастур ҳамюртларимиз эътиборига ҳавола этилди.
Мумтоз мусиқа санъатимиз ривожида Навоий ва Бобур ижодий мероси ўзига хос ўрин тутади. Уларнинг бетакрор ғазаллари билан куйланувчи мусиқий асарлар санъат мухлисларининг кўнгил мулкига айланган. Айни пайтда мазкур мусиқий асарлар мукаммаллиги, бетакрорлиги, теран ва юксак бадиий-фалсафий руҳи билан ҳам қадрлидир.
Мусиқашуносларнинг фикрича, буюк аждодларимиз сўзларига басталанган бадиий баркамол қўшиқлар тингловчиларнинг эстетик дидини юксалтириш, мусиқий савиясини ошириш, она тилимизга янада кўпроқ ҳурмат ва эътибор билан муносабатда бўлишда ўзига хос ўрин тутади. Навоий ва Бобур ижодидаги муштараклик мусиқа, тарих, тасвирий санъат, меъморчилик равнақига оид асарларида, ушбу соҳалар ривожи йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларида ҳамда санъат ва ҳунар аҳлига муттасил ҳомийлиги ва ғамхўрлигида ҳам яққол намоён бўлади. Ҳар икки ижодкор ғазал ва рубоийларининг ажиб мусиқийлиги аждодларининг ноёб закосидан дарак беради.
Назм ва наво кечасида бадиий жамоалар ва хонандалар иштирокида чин инсоний фазилатлар, эзгулик, одамийлик, меҳр ва садоқатни тараннум этувчи қўшиқлар, жозибали рақслар ижро этилди.
Manba: uza. uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!