Назарбоевнинг невараси укаси хотирасига бағишлаб таъсирли видео тайёрлади (ВИДЕО)

Назарбоевнинг невараси укаси хотирасига бағишлаб таъсирли видео тайёрлади (ВИДЕО)

Дарига Назарбоеванинг тўнғич ўғли Нурали Алиев укаси Ойсултон Назарбоев хотирасига бағишлаб таъсирли видеони Facebook'даги саҳифасига жойлаштирди.

Sputnik Қозоғистон ёзишича, видеода оилавий архивдан суратлар акс этган.

Нурали Алиев видео остида, инглиз тилида:

“Менинг қадрдон укам, ҳозир нимани ҳис қилаётганимни тушунтириш учун сўз топа олмаяпман. Сенга айтмоқчи бўлган кўп нарсалар айтилмасдан қолди. Сен менинг хотирамда абадий қоласан, мен сени доим яхши кўраман”, - деб ёзган.

Видеога машҳур The Weeknd "Final Lullaby" қўшиғи қўйилган.

Куни кеча Лондонда Нурсултон Назарбоевнинг невараси Ойсултон Назарбоев вафот этгани ҳақида хабар берилди. Дастлабки маълумотларга кўра, уннинг юраги тўхтаган. Ойсултон 30 ёшда эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!