Наврўз байрами кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Наврўз байрами кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонга 19 дан 22 мартга қадар Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Оқим бутун мамлакат ҳудудига таъсир кўрсатади ва доимий беқарор об-ҳаво шароити юзага келишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Республикамизда вақти вақти билан ёмғир ёғади. 23 март куни ёмғир ёғиш эҳтимоли Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида сақланиб қоладию Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 март куни юртимизда жанубдан ташриф буюрган иссиқ ҳаво оқими ҳукмрон бўлди. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-27 даража иссиқ бўлган бўлса, мамлакатимизнинг жанубий ҳудудларида ҳарорат 28-29 даражагача кўтарилган.

repost.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!