Наврўз байрами арафасида об-ҳаво қандай бўлади?

Наврўз байрами арафасида об-ҳаво қандай бўлади?

Жума куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланди, дея хабар берди Ўзгидромет.

Кунинг ўртасига келиб, ҳаво 20-25° илиқгача исийди. Фақат кечга томон баъзи жойларда ёмғир бошланади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

20 март куни кўпчилик туманларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 10-15° илиқгача пасаяди.

Байрам куни 21 мартда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Шунингдек, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Тошкент вилоятида эса ёмғир фақат кечаси ва эрталаб ёғиши мумкин.

22 мартда республиканинг барча ҳудудларида (шимолий ҳудудлардан ташқари) ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади.

Ҳаво ҳарорати 21-22 мартда 15-20° илиқгача кўтарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!