Навоийлик фуқаронинг уйидан одам суякларига ўхшаш суяклар топилди

Навоийлик фуқаронинг уйидан одам суякларига ўхшаш суяклар топилди

Ижтимоий тармоқлар орқали "Навоий вилояти Хатирчи тумани Навбаҳор МФЙдаги хонадонларнинг бирида уй эгаси ер ковлаётиб кўмиб юборилган одам скелети топиб олибди" номли хабар тарқатилди.

Аниқланишича, Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Р. З жорий йилнинг 16 сентябрь куни яшаш хонадони ҳовлисида жойлашган экин ерини ковлаётган вақтида, одам суягига ўхшаш суяклар чиққанлигини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий ҳамда суд-тиббий криминалистик экспертизалар тайинланган.

Терговга қадар текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!