Навоийлик эркак ўз поччасига нисбатан жиноятга қўл урди

Навоийлик эркак ўз поччасига нисбатан жиноятга қўл урди

Жорий йилнинг 22 июнь куни вақтинча Навоий шаҳар Ҳосил дала ҳовлида яшовчи 58 ёшли И.Г. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 17 июнь куни номаълум шахс унинг уйига калит танлаш йўли билан кириб, 43 000 АҚШ доллари ва 67 млн. сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни аризачи И.Г.нинг қайнукаси 49 ёшли А.И. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!