Навоийлик аёлни ишонтириб, алдаб кетган икки эркак ушланди

Навоийлик аёлни ишонтириб, алдаб кетган икки эркак ушланди

2019 йил 27 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 19 сентябрь кунидан 9 октябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи 50 ёшли О.И. ва Жиззах шаҳар Жиззахлик маҳалласида яшовчи 25 ёшли Ф.И.лар Навоий шаҳар И.Каримов кўчасида яшовчи 39 ёшли О.Х. исмли аёлга Туркманистон Давлатидан 50 тонналик “Танадо” русумли кран махсус техника воситасини олиб келиб беришга келишиб, 90 000 АҚШ долларини олиб берган ваъдаларини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликлари аниқланган. О.И., Ф.И.лар ушланганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасининг ёзишича, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!