Навоийлик аёл уч яшар ўғлини икки кишига сотмоқчи бўлди, аммо...

Навоийлик аёл уч яшар ўғлини икки кишига сотмоқчи бўлди, аммо...

2019 йил 3 февраль куни Навоий вилоятининг Кармана туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Хатирчи тумани Чечак ота маҳалласида яшовчи З.С. (исмли аёл) 3 ёшли ўғлини икки нафар шахсга, Талқоқ МФЙ ҳудудида 8 000 000 сўм ва 100 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!