Навоийлик аёл эрини ўлдириб қўйди

Навоийлик аёл эрини ўлдириб қўйди

2019 йил 3 апрель куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи Г.Н.(исмли аёл) уйида оилавий жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган турмуш ўртоғи Б.Н.нинг қорнига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, Б.Н. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, аёл қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!