Навоийдаги оҳак цехида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Навоийдаги оҳак цехида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.S.” МЧЖнинг газ таъминотидан қарздорлиги мавжудлиги сабабли тармоқдан узиб қуйилган бўлсада, МЧЖ масъул шахслари махсус тамғага шикаст етказиш орқали газ ҳисоблагич ускунасига қасддан ташқи таъсир кўрсатиб табиий газдан фойдаланишиб, давлат ва жамият манфаатларига 295 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!