Навоийдаги конда “БелАЗ” босиб қолишидан автомобилдаги икки киши ҳалок бўлди

Навоийдаги конда “БелАЗ” босиб қолишидан автомобилдаги икки киши ҳалок бўлди

❗️Ижтимоий тармоқларда «Мурунтов» кони ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Жорий йилнинг 21 июль куни соат 05:30 ларда мазкур кон ҳудудида автотранспорт воситаси ва хизмат автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 2 нафар ишчи-ходим вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, назорат қилувчи давлат ташкилотлари томонидан махсус текширув ўтказилиб, йўл-транспорт ҳодисасининг содир бўлиш ҳолатлари ҳамда келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Комбинатнинг масъул хизматлари томонидан бундай нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш, меҳнат ва ҳаракат хавфсизлигини янада таъминлаш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар