Навоийда ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва 1 ёшли чақалоқ вафот этди

Навоийда ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва 1 ёшли чақалоқ вафот этди

2020 йилнинг 9 февраль куни соат тахминан 01:50ларда 24 ёшли Р.Н. Lacetti русумли автомашинасини Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Зарафшон-Навоий” автомобиль йўли бўйлаб бошқариб бориб, мазкур йўлнинг 154-км.да белгиланган тезликни оширган ҳолда ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълумотига кўра, у 23 ёшли Н.Ж.нинг бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси Н.Ж. воқеа жойида ва автомашина йўловчиси, 1 ёшли чақалоқ А.Ш. Зарафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!