Навоийда ЙПХ ходимига пора бераётган ҳайдовчи қўлга олинди

Навоийда ЙПХ ходимига пора бераётган ҳайдовчи қўлга олинди

Навоий вилояти ЙПХ катта инспектори О. Сафаров 24 январда Қизилтепа тумани ҳудудида ўтказилаётган авторейд вақтида “Оқ олтин” маҳалласида  “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчисининг ҳужжатларини текширади.

Ҳайдовчи И.Ж.нинг ёнида автомашинани бошқаришга оид ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли, фуқаро И.Ж.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирган.

Мулоқот жараёнида ҳайдовчи И.Ж. жавобгарликдан қочиш мақсадида инспектор О. Сафаровга 500 минг сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида шу куни соат 19:15 ларда фуқаро И.Ж., ЙПХ катта инспектори О.Сафаровга 400 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!