Навоийда “yчар” ҳайдовчи пиёдалар йўлагидан ўтаётган болакайни уриб юборди

Навоийда “yчар” ҳайдовчи пиёдалар йўлагидан ўтаётган болакайни уриб юборди

16 ноябрь куни соат 17:50 лар атрофида Хатирчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-56 автомобиль йўлининг 14-километрида 1992 йилда туғилган, Хатирчи тумани “Гулистон” МФЙда яшовчи фуқаро К.Ё. “Нексия” русумли автомашинасида юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, йўлнинг пиёдалар учун махсус қисмидан ўтаётган 2006 йилда туғилган, Хатирчи тумани “Сангижуман” МФЙда истиқомат қилувчи 14 ёшли мактаб ўқувчиси И.Х.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, вояга етмаган болакай туман тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасига кўра, “чап билак суяги типик жойидан ёпиқ синиши, чап ошиқ болдир бўғим пайларининг чўзилиши” каби тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузар К.Ё.га нисбатан Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!