Навоийда Халқаро шахмат мактаби ташкил қилинди

Навоийда Халқаро шахмат мактаби ташкил қилинди



“Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–347-сон, 05.08.2022 й.) қабул қилинди.

✅ Қарорга мувофиқ, Навоий вилоятида юридик шахс мақомига эга бўлган мактабдан ташқари давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланган Халқаро шахмат мактаби ташкил қилинди.

🗓 Ҳар йили ўтказиб келинаётган Президент соврини учун халқаро шахмат турнирининг финал босқичи 2023 йилдан бошлаб Халқаро шахмат мактабида ўтказилади.

🔰 Қарорга кўра, 2023 йилдан ҳар йили тизимли равишда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:

🔹ёшлар ўртасида барча ҳудудларда “Рокировка” турнири;
🔹кекса авлод вакиллари ўртасида “Нуронийлар” кубоги учун;
🔹ногиронлиги бўлган шахматчилар ўртасида “Чексиз имкон” турнири;
🔹8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган, 50 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот фондига эга “Women’s Chess Championship” халқаро турнири;
🔹МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар шахматчилари ўртасида анъанавий “Uzbekistan Chess Open” халқаро турнири.

⏩ 2022/2023 ўқув йилидан умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, профессионал ва ОТМ ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида шахмат тўгараклари фаолияти йўлга қўйилади.

☑️ Шунингдек, ҳар йили Халқаро шахмат мактабида жаҳоннинг машҳур халқаро гроссмейстерлари иштирокида ёш шахматчилар учун тренинг ва маҳорат дарсларини ўз ичига олган мавсумий оромгоҳлар ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!