Навоийда вақтинча фойдаланиш учун олинган ер-жойни сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Навоийда вақтинча фойдаланиш учун олинган ер-жойни сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Айни пайтда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун кенг имкониятлар яратилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Тадбиркорлар ҳақ-ҳуқуқлари қонунчиликда ҳам ўзи аксини топган. Шундай бўлишига қарамай, имтиёзларни қўлга киритгунга қадар, ўзини ишбилармонлардек тутиб, сўнг ишончни суиистеъмол қилаётганлар ҳам учраб тургани дилни хира қилади.

Навбаҳор туманида истиқомат қилувчи А.Х. ҳам тумани ҳокимлигининг қарори билан 204.9 гектар ерни узум боғларини барпо этиш мақсадида 10 йил муддатга олган эди. 2 йил ўтса ҳамки, мазкур ерларда узум токлари кўринавермади.

Туманда ишлаб чиқариш корхонаси қуриш учун ер излаб юрган М.К. А.Х.нинг хаёлини бузди. Бирданига муддатли фойдаланиш учун олинган 204.9 гектар ерларни сотиб даромад қилиш истаги туғилди. Бу жиноятда Навбаҳор тумани кадастр агентлигининг етакчи мутахассиси А.Л. ҳам унга шерик бўлди. А.Л. харидорга ернинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, қурилиш ишлари учун рухсатнома олиб беришни зиммасига олди.

Савдо пишиб, икки уддабурон ер учун 180 млн, кадастр ҳужжати ва рухсатнома учун 10 млн сўм пулларни олаётганларида Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан қўлга олинди. Ҳолат бўйича суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!