Навоийда ўқитувчилар таътил вақтида пахта терди: ХТВ ҳолатни ўрганмоқда

Навоийда ўқитувчилар таътил вақтида пахта терди: ХТВ ҳолатни ўрганмоқда

Халқ таълими вазирлиги Навоий вилоятининг Кармана туманида пайтида мактаб ўқувчилари пахта теримига жалб этилгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

ХТВ хабарида қайд этилишича, ҳозирги вақтда вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ҳамда Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолатни ўрганмоқда.

Вазирлик бу каби ҳолатларнинг олдини олиш ва тизим ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида виртуал инспектор ишга туширилганини эслатиб ўтган.

Тизимдаги ходимлар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганида ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда ovoz.uzedu.uz (http://ovoz.uzedu.uz/) сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва телеграм рақамига мурожаатларини юборишлари мумкин.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!