Навоийда ўғирлик! Таржимон жиноятчи экан

Навоийда ўғирлик! Таржимон жиноятчи экан

2019 йил 22 апрель куни Навоий шаҳридаги Ронгя номли қўшма корхона раҳбари ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 21 апрель куни соат 08:00дан 17:00гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг вақтинча ижарада яшаб келаётган уйига калит танлаш йўли билан кириб, у ердан 104 млн. сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ўзгариш кўчасида рўйхатда туриб, вақтинча Навоий шаҳар Ломоносов кўчасида яшовчи, юқоридаги қўшма корхона таржимони, 23 ёшли К.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!