Навоийда тоға қиз жиянига зўравонлик қилди

Навоийда тоға қиз жиянига зўравонлик қилди

2019 йил 22 март куни Навоий вилоятининг Хатирчи тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи М.Қ. маст ҳолда шу қишлоқда яшовчи опаси, М.Ш.нинг уйида 19 ёшли С.Б. исмли қиз жиянини бош, юз ва кўкрак қисмларига қўллари билан уриб, жароҳат етказган. Натижада С.Б. касалхонага ётқизилиб, М.Қ.қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!