Навоийда тилла қуми қазимоқчи бўлган 4 киши воқеа жойида ўлди, 3 нафари касалхонада

Навоийда тилла қуми қазимоқчи бўлган 4 киши воқеа жойида ўлди, 3 нафари касалхонада

Ижтимоий тармоқларда "2021 йил 12 июнь куни Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Олтинсой тоғ тизимларида жойлашган руда қазиб олиниб оғзи очиқ ҳолатда ташлаб кетилган ташландиқ карьерда ноқонуний тарзда олтин қазиш билан шуғулланган бир неча фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди, ташландиқ карьерлар айрим ИИБ ва прокуратура ходимларининг даромад манбаи деган овозалар қанчалик тўғри” номли мақола эълон қилинди.

Аниқланишича, 2021 йил 12 июнь куни Хатирчи туманида яшовчи 7 нафар фуқаролар “Олтинсой” тоғ тизмасидан тилла қуми қазиб олиш мақсадида боришган ва чуқурликка тушиб, “электродвижок”дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланишлари натижасида 4 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этишган ҳамда 3 нафар фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасининг “жонлантириш” бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний равишда тилла қумларини қазиб олувчиларни аниқлаш ва бу каби ноқонуний ҳаракатларни олдини олиш юзасидан мунтазам равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тадбирлар ўтказилиб, аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!